Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Туҳмат ҳади


Унинг маъноси бировни зино қилди, деб туҳмат қилишдир. Иффатли, бепарво мўминаларга туҳмат қилиш ҳаромдир. Зинокорнинг зинокорлигига гувоҳ келтириш бундан мустасно. Унинг ҳаромлигига Қуръонда ҳам, суннатда ҳам ҳужжатлар ворид бўлган. Оллоҳ Таоло айтади:


وَالَّذِينَ يَرْمُونَ الْمُحْصَنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَأْتُوا بِأَرْبَعَةِ شُهَدَاءَ فَاجْلِدُوهُمْ ثَمَانِينَ جَلْدَةً وَلاَ تَقْبَلُوا لَهُمْ شَهَادَةً أَبَدًا وَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

„Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар(ни) уларни саксон дарра уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар! Улар фосиқ-итоатсиз кимсалардир“.                                             [24:4]
Яна айтади:


إِنَّ الَّذِينَ يَرْمُونَ الْمُحْصَنَاتِ الْغَافِلاَتِ الْمُؤْمِنَاتِ لُعِنُوا فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ

„Албатта (бузуқниятлардан) бехабар, покиза, мўминааёлларнибадномқиладиганкимсалардунёдаҳам, охиратдаҳамлаънатгадучорбўлдилар. Уларучунулуғазоббордир“.            [24:23]
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:


«اجْتَنِبُوا السَّبْعَ الْمُوبِقَاتِ, قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ وَمَا هُنَّ؟ قَالَ: الشِّرْكُ بِاللَّهِ, وَالسِّحْرُ, وَقَتْلُ النَّفْسِ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلاَّ بِالْحَقِّ, وَأَكْلُ الرِّبَا, وَأَكْلُ مَالِ الْيَتِيمِ, وَالتَّوَلِّي يَوْمَ الزَّحْفِ, وَقَذْفُ الْمُحْصَنَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ الْغَافِلاَتِ»
«Пайғамбар с.а.в.: «Еттита ҳалок қилувчи нарсалардан эҳтиёт бўлинглар», дедилар. «Эй Оллоҳнинг Пайғамбари, улар қайсилар?», деб сўрашди. Дедиларки: «Оллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Оллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, судхўрлик қилиш, етим молини ейиш, душман билан тўқнаш келганда орқага қочиш ва иффатли, бепарво аёлларга туҳмат қилиш». Бу икки оят ва бир ҳадисдаги «муҳсанот» сўзи «иффатли» маъносида келяпти. Аслида бу сўз Қуръонда тўрт маънода келган. Биринчиси - шу икки оятдаги «иффатли» маъносида. Иккинчиси - «турмуш қурган» маъносида. Оллоҳ Таоло айтади:

 

48-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222